Қирғизистон Россия электр энергиясига “қарамлик”ни икки бараварга оширмоқчи 

Олам

image

Қирғизистон Россиядан электр энергияси импортини йил якунига қадар икки бараварга оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазири Таалайбек Ибраев РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида мамлакатга 875 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, бу миқдор йил охиригача 1,5 миллиард киловатт/соатга етказилиши режалаштирилмоқда. 

Ибраев Қирғизистон қайси мамлакатлардан электр сотиб олиши ва импортни кўпайтириш режалари ҳақидаги саволга:

“Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистондан... Ўзбекистон орқали фақат транзит қиламиз. Бу йил биз Туркманистон ва Россиядан электр энергияси сотиб оламиз. “Туркманэнерго” ва “Интер РАО” билан келишувимиз бор. Йил охиригача “Интер РАО” қарийб 1,5 миллиард киловатт/соат, “Туркманэнерго” эса 1,6 миллиард киловатт/соат етказиб беришини режалаштирмоқдамиз. Келгуси йилда Туркманистондан 1,7 миллиард киловатт/соат импорт қилишни мақсад қилганмиз”, дея жавоб берган. 

Маълумот учун, Қирғизистон Россия билан электр энергияси етказиб бериш бўйича шу йилнинг март ойида шартнома имзолаган. Россиянинг “Интер РАО” холдинги мамлакатнинг электрга бўлган 3 миллиард киловатт/соатлик эҳтиёжини тўлиқ қоплашга тайёрлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия электр энергияси Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made