Қирғизистон парламентининг янги спикери сайланди
Олам
−
04 Ноябрь 2020
5069Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакат парламентининг янги спикери этиб Талант Мамитовни сайлашди.
Талант Мамитов "Республика-Ата-Журт" фракцияси вакили ҳисобланади.
Мамитов ушбу лавозимга ягона номзод эди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ спикер Канат Исаев бугун, 4 ноябрь куни истеъфога чиққанди. Чунки у 2021 йил 10 январда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида қатнашиш ниятида.
Маълумот учун, Қирғизистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Садир Жапаров ҳам давлат раҳбари лавозимига номзод бўлиш учун ваколатдан воз кечишини эълон қилганди.
LiveБарчаси