Қирғизистон парламенти спикери русча гапирган вазирга эътироз билдирди
Олам
−
15 Декабрь 2022
5740Бугун, 15 декабрь куни Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев қонунчилик ассамблеяси йиғилишида Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутмановага рус тилида сўзлагани учун эътироз билдирди.
Йиғилишда депутатлар ва мутасаддилар Бишкекдаги тутунга қарши кураш усулларини муҳокама қилган.
Бажарилган ишлар бўйича ҳисобот билан сўзга чиққан Қутманова маълумотларни рус тилида ўқишга рухсат сўраган ва дарҳол ҳисобот беришни бошлаган.
Спикер Нурланбек Шакиев “русча сўзлаш учун кимдан рухсат сўрадинг, нега қирғизча эмас?” дея маърузачининг гапини бўлган. Кейин эса у тартибли оҳангда давлат тилида гапиришни талаб қилган.
Қутманованинг таъкидлашича, депутатлар ва Нурланбек Шакиевнинг ўзи рус тилида ҳисобот беришга рухсат берган. Бироқ спикер қоидалар бир хиллигини ва қирғизчада ҳисобот бериш кераклигини айтади. Вазир эса нутқини қиргиз тилида давом эттиради.
Маълумот учун, Қирғизистонда рус тили расмий тил мақомига эга.
LiveБарчаси