Қирғизистон парламенти ходимида коронавирус аниқланди
Олам
−
19 Июнь 2020
2780Қирғизистон парламенти Матбуот хизмати раҳбари Иброҳим Нуракун ўғли коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
“Якшанба куни ҳароратим кўтарилди. Ўшандан бери уйдан чиқмадим. Бугун мен COVID-19 бўйича таҳлил натижаларини олдим. Улар ижобий ”, деб ёзди Нуракун ўғли.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда у билан боғланган шахслар доираси аллақачон ташкил этилган.
“Ҳозирча матбуот ходимлари масофадан ишлайди, улардан таҳлил олинган. Шунингдек, бир неча нафар депутат ва Жогорку Кенеш (парламент – таҳр) аппарати ходимлари коронавирус учун тест топширди. Натижалар яқин кунларда маълум қилинади”, деди у.
Қирғизистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2657 тага етди. 31 киши вафот этди. 1933 нафар бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.
LiveБарчаси