Қирғизистон Эронга гуманитар ёрдам юборди
Олам
−
09:40 1275 1 дақиқа
Кеча, 2 апрель куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров топшириғига биноан Эрон халқига 129 тонна гуманитар ёрдам юборилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, ёрдамнинг 66 тоннаси озиқ-овқат маҳсулотлари, 63 тоннаси эса дори-дармонлардан иборат. Гуманитар ёрдам таркибига ун, гўшт консервалари, ўсимлик ёғи ҳамда зарур дори воситалари киритилган.
Тайёрланган ёрдам, Қирғизистон ФВВнинг 7 та оғир юк машинасига юкланган ва Эронга жўнатиш учун ҳозирланган. Ушбу ёрдам жабрланган тинч аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Гуманитар юкни Эрон томонига топшириш Қирғизистоннинг Эрондаги элчиси Оқилбек Қиличев иштирокида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Эрон халқига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат юк инсонпарварлик ёрдами юборганди. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев топшириғи билан Эронга қарийиб 25 тонналик гуманитар ёрдам юборилган. Шунингдек, Туркманистон ҳукумати ҳам Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборган.
Live
Барчаси