Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро: ИИВ ходими яраланди

Олам

image

Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро келиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Токжистон билан чегарада жойлашган Қирғизистоннинг Кок-Тош қишлоғида икки мамлакатнинг 200 яқин фуқаролари ўртасида можаро чиқиб, улар бир-бирларига тош отганлар. Воқеа бугун, 18 декабрь куни эрталаб содир бўлган. 

Икки давлат чегара хизмати, ҳуқуқ-тартибот органлари ва вилоят маъмурияти вакиллари музокара ўтказди. Музокара вақтида соат 11:30 да Тожикистон томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқароларига қарата тош отишни бошлаган. Қирғизистонликлар ўз навбатида икки машина олд ойналарини тош билан синдиришган. 20 дақиқадан сўнг кичик калибрли милтиқдан ўқ отилди. Бунинг оқибатида Қирғизистон ИИВ Ички қўшин ҳарбий хизматчиси яраланган. Милтиқдан яраланган ходим ва яна 4 киши шифохонага ётқизилган. 

Таъкидланишича, музокара тўхтатилган. Ҳозирги вақтда томонлар икки давлат чегара туманларида яшайдиган аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Тожик-қирғиз чегара участкасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Чегара бош штаб раҳбари – раиснинг биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев Боткент вилоятига жўнаб кетган.

Маълумот ўрнида, 2019 йил бошидан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг аниқлаб бўлмайдиган қисмида маҳаллий аҳоли ўртасида 10 дан ортиқ можаролар келиб чиққан. Хусусан, можаролардан бири 15 сентябрда бошланган. 

Икки мамлакат Бош вазирлари иштирокидаги музокараларда томонлар ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникаларни чегарадан олиб чиқиб кетишга ва чегараларни мунтазам бўлинмалар билан қўриқлашга келишиб олган эдилар. 19 сентабрга ўтар кечаси ҳарбий техникалар ва шахсий таркиб чегарадан олиб чиқилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Тожикистон Қирғиз-тожик чегараси

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг