Қиморхона очгани айтилган маҳалла раиси “учди”
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2022
6793Жорий йилнинг 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Қозоқ Найман” МФЙ аҳолиси қиморбоз раисдан безор бўлгани ҳақида хабарлар ва унга илова қилинган суратлар тарқалган эди.
Унда қайд этилишича, маҳалла раиси қиморхона ташкил қилган ва ўта маишатбапарст.
Мазкур ҳолат вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида маҳалла раисининг ўз хоҳиши билан ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзганлиги аниқланиб, аризасига биноан маҳаллада вакиллар йиғилиши ўтказилган.
Вакиллар йиғилишининг қарорига кўра (Ўзбекистон Республикасининг 350-сонли Қонунининг 24-моддаси, 1-бандига мувофиқ) маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Д.Гаппарова вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь