Қимор ўйинлари рекламаси учун жавобгарлик кучайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади. Ушбу банд назарда тутилган қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

10 ноябрь куни “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш билан боғлиқ ноқонуний фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

Шунингдек, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш ҳамда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Агар фуқаро юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этса БҲМнинг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг