Қидирувдаги Ўзбекистон ва Украина фуқаролари Озарбайжонда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, давлатлараро қидирувда бўлган шахслар Озарбайжонда қўлга олинди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси маълум қилди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг сўрови асосида 1992 йилда туғилган Украина фуқароси Арсен Василевич Калдарар ва 1980 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Абдураҳмон Абдувалиевич Қаюмов жорий йилнинг февраль ойида Озарбайжонда ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

“2002 йил 7 октябрдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича юридик ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга асосан айбланувчиларни экстрадиция қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, улар Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизмати махсус колоннаси ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам икки нафар қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Озарбайжонда қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Озарбайжон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made