Қибрайда “Жигули” билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Қибрай туманида Damas ҳамда “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 10 май куни соат 08:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Тузел” ҚФЙ ҳудудида 1992 йил туғилган ҳайдовчи И.Т. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси ҳамда 1974 йил туғилган ҳайдовчи Р.Х. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда “ВАЗ-2106” ҳайдовчиси И.Т. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг