Қибрайда уй ва дўкон ёнди
3-саҳифа
−
23 Июль 4856 1 дақиқа
Бугун, 23 июль куни Тошкент вилояти Қибрай туманида уй ва қурилиш моллари дўкони ёнди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:50 да “Ғофур Ғулом” МФЙдаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да ёнғин жойига етиб борган. 11:17 да ёнғин ўраб олиниб, 11:50 ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Билдирилишича, ёнғин сабаблари ва зарари анқиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлганди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси