Қибрайда ов анжомлари дўконидан 100 млн сўмлик пиротехника воситалари топилди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 2022
2993Тошкент вилоятида ов анжомлари сотишга мўлжалланган дўконда қиймати 100 млн сўмдан кўп бўлган пиротехника воситаси сақлаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қибрай туманида ов анжомлари сотишга мўлжалланган савдо дўконида фуқаро Х.Т. пиротехника маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган. У дўкон омборида 31 турдаги 1586 дона (қора бозордаги) тахминий нархи 100 млн сўмдан кўп бўлган пиротехника воситасини сақлаб келган.
Аниқланган далилий ашёлар қонуний қарор қабул қилингунга қадар холислар иштирокида туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларига топширилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, Жиноят кодексининг 250-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь