Қибрай тумани ҳокимига огоҳлантириш берилди

3-саҳифа

image

Кеча, 13 март куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда 3 нафар ҳоким ўринбосарига “ҳайфсан” берилди, 3 нафар ҳоким эса тушунтириш хати ёзадиган бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.

Йиғилишда 2023 йилнинг биринчи чораги якуни билан бюджет тушумлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, вилоятда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоят ҳокимининг ваколатига кирадиган бошқа муҳим масалалар танқидий муҳокама қилинган.

Йиғилишда бир қатор масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилиниб, айримларига нисбатан чора кўрилган ва огоҳлантирилган.

Хусусан, Қибрай туманида деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 30 гектар майдон ҳалигача аукционга чиқарилмагани учун туман ҳокими Мираъзам Мирқосимов огоҳлантирилган. Унинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Тўйчиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган.

Янгийўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л.Бадаловга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 35 гектар ер майдонларини захирага олмагани учун ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллаш бўйича таклиф киритилган.

Шунингдек, Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Мирсобировга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган ер майдонларини аукционга чиқарилишини етарли даражада назоратга олмагани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилган.

Тошкент вилоятидаги қабристонлар учун қўшимча ер ажратиш бўйича берилган таклифларга асосан, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини якунига етказиш бажарилмагани учун вилоят ҳокимлигининг тегишли котибияти мудири А.Акромовга ҳам “ҳайфсан” қўлланилган.

Бундан ташқари, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманининг ҳокимлари деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қўшимча 100 гектардан ер майдонларини бугунги кунгача ажратиб бермагани юзасидан тушунтириш хати ёзадиган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай тумани ҳокими “ҳайфсан”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар