Қайта жиноят содир этган наркосавдогар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида муқаддам судланган 59 ёшли наркосавдогар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Ургут туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс 993 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

“Таъкидлаш лозимки, Жиноят кодексининг ушбу моддаларининг мазкур қисмларида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўз уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд наркосавдогар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг