Қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарур – Мирзиёев
Жамият
−
08 Февраль 2023 3040 1 дақиқа
Бугун, 8 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, энергетика масалаларини тўлиқ ҳал қилиш учун барча ҳисоб-китоблар қилингани айтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкин.
Бу чоралар кўрилса, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади.
Live
Барчаси