Қайси ОТМлар дипломи имтиҳонсиз тан олинади?
Фойдали
−
29 Апрель 2019 20282 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиби 2019 йил 1 мартдан бошлаб жорий қилинган.
Хусусан, халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар учун таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади.
Quacquarelli Symonds World University Rankings 2019 йил рейтинги билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль