Қайси мамлакатларда ҳали ҳам ўлим жазоси мавжуд? (рўйхат)

Олам

image

2022 йилда 20 мамлакатда жами 883 кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланилган бўлиб, бу 2021 йилдан бери 53 фоизга ўсган. Бу ҳақда “Amnesty International” ташкилоти сайтида келтирилган.

Amnesty International ва Death Penalty Info маълумотларига кўра, 70 дан ортиқ мамлакатлар ўлим жазосини қонунчилик даражасида бекор қилмаган.

2022 йилда рўйхатга олинган қатллар беш йил ичида жаҳон миқёсида қайд этилган энг юқори кўрсаткичга етган.

Ўтган йили 20 мамлакатда жами 883 киши қатл этилган бўлиб, бу 2021 йилдан бери 53 фоизга ўсган. Қатл қилиш жазосини қўллашда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги давлатлар етакчилик қилган.

2022 йилда бешта давлатда – Афғонистон, Қувайт, Мьянма, Фаластин давлати ва Сингапурда қатл қилиш қайта тикланган. Шу билан бирга Эрон, Саудия Арабистони ва АҚШда ҳам ўлим жазолари кўпайган. Маълум бўлган қатлларнинг 40 фоизга яқини гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қўлланган.

Ўлим жазоси ҳали бекор қилинмаган давлатлар рўйхати ва жазо ижро этилган охирги йил:

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда 2008 йилгача ўлим жазоси бўлган. Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан 2005 йил 1 август куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармон билан 2008 йилнинг 1 январдан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниб, унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилган. 

Маълумот ўрнида, ўлим жазоси қонунни бузганлик учун энг юқори жазо ҳисобланади. Гарчи дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўлим жазосининг олдини олиш билан шуғулланувчи ташкилотлар мавжуд бўлсада, баъзи мамлакатларда ўлим жазоси ҳамон фаоллар қўлланилмоқда. 

Ўлим жазосига, асосан, давлатга хиёнат, уруш жиноятлари, терроризм, куфр, гомосексуализм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, қотиллик, жосуслик ва бошқалар учун ҳукм қилинади.

Баъзи мамлакатлар ҳукмни бажариш учун инекциядан фойдаланади, бошқалари эса тошбўрон қилиш, осиш, бошини кесиш ва отиш каби амалиётларни қўллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон ўлим жазоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг