Қайси маҳсулотлар кучли аллерген ҳисобланади?
Бу қизиқ
−
30 Апрель 2023
15621Баҳор турфа аллергиялар хуруж қиладиган мавcум ҳисобланади. Ўcимлик ва дарахтлар гуллаган мавcумда аллергенлар кўпайиши табиий ҳолдир. Аcлида аллергия каcаллик эмаc, балки оддий нарcаларга организмнинг ноодатий муноcабатда бўлишидир. Табиий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ҳам кучли аллергия қўзғатувчилар мавжуд. Улардан хабардор бўлиш ва меъёрида истеъмол қилиш ана шундай кўнгилсиз ҳолатга дуч келишнинг олдини олади. Аллергик маҳсулотлар ҳақида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Розиқовага таянган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати батафсил маҳлумот берди.
Таъкидланишича, озиқ-овқат аллергияси маҳсулотлар таркибидаги оқсил ва оқисилсимон моддалар таъсирида вужудга келади. Болаларда касаллик кўпинча онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабабли ривожланади. Шунингдек, чақалоқ сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар касалликларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.
Қолаверса, болалар севиб истеъмол қиладиган сигир сути – кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади. Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидандир.
Бундан ташқари, балиқ кучли антиген бўлиб, унинг гўштида ҳам бир қатор оқсил гуруҳлари мавжуд. Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга. Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.
Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. Ундан сўнг турли хил кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган. Аллергиянинг асл сабаби иммунитетнинг генетик даражада бузилиши ҳисобланиб, у насл суради ёки фавқулодда пайдо бўлади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси