Қайси давлат раҳбарлари Ғалаба паради учун Москвага боради?

Олам

image

Бир неча давлат раҳбарлари 9 май куни Ғалаба байрамини нишонлаш маросимида иштирок этиш учун Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ушбу давлат Президентлари матбуот хизматлари бирин-кетин маълум қилмоқда.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон Москвага боради.

Шунингдек, Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба Президентлари келади.

Қизил майдондаги Ғалаба парадида 9000 дан ортиқ киши ва 70 та техника иштирок этади.

Ҳозирча Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ушбу парадга бориш-бормаслиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Москвадаги Ғалаба парадида МДҲ давлатларининг деярли барча раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари ҳам иштирок этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ғалаба паради

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг