“Қайрат” Чемпионлар лигасидан қанча даромад олгани маълум бўлди
Спорт
−
17:58 1373 1 дақиқа
Жорий мавсумда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигаси асосий босқичида иштирок этди. Клуб ушбу иштирокдан 18,62 миллион евро даромад олди. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.
Манбага кўра, Қозоғистон жамоасига Кипрнинг “Пафос” жамоаси билан ўйинда дуранг натижаси учун 700 минг евро қўшиб берилган. Шу тариқа, “Қайрат” Чемпионлар лигасидан умумий даромад 19,32 миллион еврога етди.
Нашрнинг таъкидлашича, мавсум якунида бу сумма телевидение ва маркетинг ҳуқуқларини сотишдан тушган даромад билан янада ортади.
Маълумот учун, “Қайрат” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Португалиянинг “Спортинг”, Испаниянинг “Реал Мадрид”, Италиянинг “Интер”, Даниянинг “Копенгаген”, Грециянинг “Олимпиакос”, Бельгиянинг “Брюгге” ва Англиянинг “Арсенал” жамоалари билан баҳсларнинг барчасида имкониятни бой берди. Клуб биргина очкосини Кипрнинг “Пафос” жамоасига қарши баҳсда қўлга киритди ва гуруҳ босқичини энг охирги, 36-ўринда якунлади.
Live
Барчаси