“Қайнонаси хушламаган келин”. Турк актрисаси Ҳанде Эрчел миш-мишларга изоҳ берди
Маданият-санъат
−
22 Март
28537Бир ярим йилдирки машҳур турк актрисаси Ҳанде Эрчел ва бой меросхўр, тадбиркор Ҳоқон Сабанжи ўртасидаги муносабатлар турк нашрларининг асосий мавзусига айланди. Айниқса, Эрчелни Ҳоқоннинг онаси Орзу Сабанжи билан муносабатлари ёмон эканлиги, қайнонаси уни келин қилишни истамаётгани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди.
Ижтимоий тармоқ аккаунтидаги 32 миллион обуначиси билан ҳатто Голливуд юлдузларини ҳам ортда қолдирган мафтункор актриса ўзи ҳақида болалаган гап-сўзларга муносабат билдирди.
"Milliyet" нашрининг ёзишича, Левентдаги идорадан чиқиб келаётган актрисани журналистлар тутиб олишган. Уларнинг саволларига жавоб беришдан олдин актриса янги лойиҳада иш бошлаётгани ҳақида "суюнчи олган".
"Мен ҳозиргина янги иш бўйича шартнома имзоладим, тез орада яна экранларда пайдо бўламан", деган у.
Шундан сўнг, Эрчел ўзининг семириб кетгани акс этган суратидан сўз очган.
"Мен буни тушунтириб беролмай қийналдим. Бир томондан жуда кулгили эди, аввалига ўзим ҳам ишонмадим. Чиндан сунъий интеллект анча ривожланди. Ҳозирги мухлислар жуда зийрак бўлиши керак. Кимдир истаса сунъий интеллект орқали менга умуман алоқаси бўлмаган, лекин икки томчи сувдай Эрчелга ўхшайдиган сурат чизиши мумкин", деган у.
Ҳанде Эрчел Туркияда энг кўп кузатувчига эга бўлган машҳурга айлангани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган:
“Нима дейман, бу ажойиб нарса, мухлисларимга раҳмат айтаман", деган актриса.
Ниҳоят миллионер Ҳоқон Сабанжига турмушга чиқиши айтилаётган актриса бўлажак қайнонаси уни хушламаётганига ўзининг қисқа муносабатини билдирган:
“Дўстлар, шундай ҳам бўлиши мумкинми? Илтимос...”, деган Эрчел.
Актриса, Ҳоқон Сабанжи билан муносабатлари ҳаётини ижобий томонга ўзгартириб юборганини таъкидлаб, унинг шарофати билан ҳар бир ишини режали ва тартибли амалга ошираётганини эътироф этган. Турмуш қурганидан сўнг ҳам актрисалик фолиятига чек қўйиш нияти йўқ эканлигини қўшимча қилган.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси