Қай ҳолларда ўқувчи масофавий таълимга ўтказилиши мумкин?
Жамият
−
04 Сентябрь 2021
7861Мактабларда янги ўқув йили 6 сентябрдан тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:
• Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
• Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;
• Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.
Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қизларнинг мактабга миллий рўмол ва дўппида боришига рухсат берилган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023