Қатор вилоятларда шамол кучайиши кутилмоқда – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, 17-22 м/с гача етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометереология хизмати маркази хабар берди. 

Ўзгидрометга кўра, 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан: 

28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг