Қатор туман ва шаҳарларда сув учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 августидан бошлаб Республиканинг 28 та туман, шаҳарида сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади. 

Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишда қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкин:

  • Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
  • @uzst_bot телеграм-боти орқали;
  • электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари орқали;
  • тижорат банклари мобил иловалари орқали;
  • тижорат банк кассалари ва шахобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади:

  • Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Бўзатов туманларида;
  • Андижон вилоятининг Улуғнор ва Бўстон туманларида;
  • Бухоро вилоятининг Жондор ва Қоровулбозор туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Бахмал туманларида;
  • Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Томди туманлари;
  • Наманган вилоятининг Норин ва Косонсой туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Қўшработ туманларида;
  • Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Ҳовос туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз туманларида; 
  • Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ва Красногорск шаҳарчасида;
  • Фарғона вилоятининг Қува ва Қўштепа туманларида;
  • Хоразм вилоятининг Гурлан ва Ҳазорасп туманларида;
  • Қашқадарё вилоятининг Нишон, Муборак ва Косон туманларида.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг