Қатор транспорт воситалари утилизация йиғимидан озод қилинди
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
8205Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”нинг қарори қабул қилинди.
Қарор билан ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда автотранспорт воситалари паркини янгилаш ва модернизация қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор транспорт воситалари 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғимини тўлашдан озод қилинди.
Қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:
• юк ташиш учун мўлжалланган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);
• юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
• ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно);
• халқаро ташкилотлар билан давлатлараро, ҳукуматлараро битимларга асосан хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситалари.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь