“Толибон” БМТнинг Афғонистон бўйича йиғилишига бормайдиган бўлди

Олам

image

Қатар пойтахти Доҳада БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш шафелигида Афғонистон бўйича махсус вакиллар йиғилишининг биринчи куни “Толибон” делегацияси иштирокисиз ўтди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, Афғонистоннинг “Hasht-e Subh” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 18 февралда, анжуманнинг биринчи кунида давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида “Толибон” ҳаракати иштирокисиз норасмий учрашув ва музокаралар ўтказилган.

Асосий тадбирлар бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтади. Унда БМТ йўл харитаси муҳокама қилинади ва халқаро ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш ва афғон халқи вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Иккинчи куннинг асосий мавзуси БМТнинг Афғонистондаги махсус вакилини тайинлаш бўлади.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Доҳадаги йиғилишда иштирок этиш учун иккита шартни эълон қилган эди. Буларнинг биринчиси – “Толибон” делегацияси Афғонистондан ягона вакил бўлиши керак. Иккинчиси эса ҳаракат вакиллари Гутерриш билан бевосита музокаралар олиб бориши керак.

Кейинчалик Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси Доҳадаги учрашувда Россия томони ҳам қатнашмаслигини билдирди. 

Элчихона баёнотига кўра, “Толибон” муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий бошчилигидаги делегация Қатар пойтахтига боришдан бош тортган. Бунга уларнинг талаблари бажарилмагани сабаб бўлган. 

“Биз бу позицияни тўғри деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан, Афғонистон ҳукумати илтимосига кўра, Россия томони Кобул ортидан шаффоф бўлмаган тарзда танланган, афғон фуқаролик жамияти аъзолари деб аталадиган иштирокчилар қатнашадиган йиғилишдан бош тортишга қарор қилди. Бизнинг қароримиз афғон ҳукумати томонидан мамнуният билан қабул қилинди”, дейилади Россия элчихонаси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made