Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева лавозимидан озод этилди. У вилоятдаги ягона аёл ҳоким эди. 

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича,  Мақсуда Мустафоева ўз аризга кўра, вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан ишдан кетган.

Маълумот учун, 2021 йилда Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори билан Мақсуда Мустафоева ҳайфсан интизомий жазосини олган эди.

Унинг жазоланишига учта хатоси сабаб бўлган:

● Президент қабулхонаси ва Виртуал қабулхоналарга Қарши тумани аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 67 фоизга кўпайгани; 

● 18 та сайлов участкаси мутлақо талабга жавоб бермаётгани; 

● ҳоким ва сектор раҳбарлари жойига чиқиб, оғир ҳудуддаги участкалар билан қизиқмагани, у ерга умуман бормагани, ишларни ташкил этишда бефарқ бўлгани.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

900

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг