Қашқадарёлик аёл 3 эгизак дунёга келтирди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида 3 нафар эгизак фарзанд дунёга келди. Чақалоқлар Қарши шаҳар туғруқ комлексида дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Уч нафар чақалоқни дунёга келтирган Чироқчилик Дурдона Бобоқулова эндигина 25 ёшда. Дунёга келган болаларнинг бир нафари ўғил, икки нафари эса қиз.

Туғуруқхона бош шифокори Салима Очилованинг маълум қилишича, уч эгизакнинг ҳам аҳволи яхши. Чақалоқларнинг вазни - 2900, 2650, 2600 грамм.

Aввалроқ, Наманган вилоятининг Поп туманида 4 нафар эгизак чақалоқ дунёга келган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё эгизак Чақалоқ

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг