Қашқадарёлик 72 ёшли отахоннинг уйидан 2 кг гиёҳванд моддалари топилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 72 ёшли отахоннинг уйидан қарийб 2 кг гиёҳванд восита аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар қилади. 

Жорий йилнинг 31 октябрь куни ДХХ Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари ҳамда Яккабоғ тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Яккабоғ туманида яшовчи 72 ёшли фуқаро У.М.нинг яшаш уйи ертўласида икки дона 3 литр ҳажмли шиша идишларда ва тўрт дона қора рангли полиэтилен пакетларда алоҳида қилиб жойланган жами 1832,3 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари топилган. Шунингдек, икки дона қоғоз бўлакларига ўралган 26,6 грамм “каннабис” ўсимлигининг уруғлари қонунга хилоф равишда сақлаб келинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида У.М. жиноят ишида ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатана “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

наркотик гиёҳванд

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг