Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Damas ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда 3 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 15:40 ларда Қамаши туманининг Ёртепа қишлоғи худудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1223-километрида 44 ёшли ҳайдовчи О.Э. Nexia автомобилини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада 41 ёшли ҳайдовчи Ш.Т. бошқарувида бўлган Damas автомобили билан тўқнашган.

Маълум бўлишича, иккала ҳайдовчи ва Damas автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг