Қашқадарёдаги туғуруқхонада “свет” ўчгани сабабли чақалоқлар совуқда қолди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги туғуруқхоналардан бири "свет" ўчгани сабабли чақалоқлар совуқда қолгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди.

Бугун, 11 декабрь куни соат 03:30 да Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли қишлоқ шифохонасида электр энергиясида узилиш кузатилган. Аммо иссиқлик таъминотида узилиш бўлмаган.

Қайд этилишича, шифохонада 4 кун аввал жами 7 нафар аёл фарзандли бўлган, 11 декабрь соат 12:00 да уларнинг 6 нафарига уйга жавоб берилган. 1 нафар аёл чақалоғи билан Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига кўчирилган. Ҳозирда она ва болаларнинг саломатлиги яхши, шифокорлар назоратига олинган.

Айни пайтда шифохонада электр таъминоти тикланган. Муассаса қўшимча электр генератори билан таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made