Қашқадарёдаги тўғуруқхонада беморлар ерда ётгани айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги тиббиёт бирлашмаси туғуруққа тайёрлаш бўлимидаги шароитлар талабга жавоб бермаслиги, жой етишмаслиги сабабли беморлар ерга ётқизилгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, туғуруққа тайёрлаш бўлими 20 ўринли бўлиб, ҳозирги вақтда Чироқчи ва Кўкдала туманлари аҳолисига хизмат қилади. Шифохона биноси 2014 йилда капитал реконструкция қилинган. Охирги маротаба 2019 йилда ҳомийлар маблағи ёрдамида таъмирланган. 

Видеода акс этган ерда ётган одамлар беморлардан хабар олишга келган яқинлари экани, улар тиббиёт ходимлари рухсатисиз хонада ётиб қолганлиги аниқланган. Айни пайтда мазкур бўлимда 16 нафар бемор бор, 4 та бўш ўрин мавжуд.

“Мурожаатда келтирилган овқатланиш, кийиниш, муолажа ва бошқа хоналардаги жиҳозлар, эшик ва ромлар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди.

Бўлимда мавжуд 20 ўрин учун етарли миқдорда янги тўшак, ёстиқ, кўрпа ва чойшаблар мавжуд. Белгиланган санитария меъёрларига кўра муолажа хонасида бемор ётқизилмайди ҳамда тўшак тўшалмайди. 

Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқхона бўлимида охирги 10 кун ичида қўшни Кўкдала туманидан келган 137 нафар бемор ётиб, даволанган. Шу сабабли туғуруқхонага қўшимча 20 ўринга мўлжалланган кроватлар ва юмшоқ жиҳозлар берилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг