Қашқадарёда “замҳоким” ва ХТБ бошлиғи ўқувчиларга суратга тушиш учун совға бергани айтилмоқда
Жамият
−
06 Декабрь 2021
11225Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун совға бериб, кейин қайтариб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят ХТБ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилган.
Бошқарма тадбирда ўқувчиларга тантанали равишда топширилган мусиқа асбоблари Низом талаблари асосида берилганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, топширилган мусиқа асбоблари ўрнатилган қонуний тартиб асосида мактаб балансига кирим қилинган бўлиб, ундан барча умумтаълим мактаб ўқувчилари фойдаланиб келмоқда.
“Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун мусиқа асбоблари ёки совғаларни бериб сўнгра уни қайтариб олган мазмунидаги мурожаат ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади ХТБ хабарида.
LiveБарчаси