Қашқадарёда йўлда ҳаракатланаётган Damas ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Damas автомашинаси йўлда ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни туман ФВБга соат 17:14 да ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ёнғин Яккабоғ тумани “Ғозлиқ” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланиб келаётган Damas машинасининг салон қисмида содир бўлган.

Воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилинган ҳамда ёнғин соат тахминан 17:28 да бартараф этилган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ушбу Damas автомобили 1992 йилда туғилган фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган. Машина 2009 йил ишлаб чиқарилгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг