Қашқадарёда ЙПХ ходимларига кунлик “план” қўйилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
10 Январь 2022
9010Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторларига кунига 20 та маъмурий баённома расмийлаштириш буюрилган аудио тарқалди. Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, мазкур топшириқ Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Ш.Қўшақов ва навбатчи Э.Алимовлар томонидан берилган. Аудиода ЙПХ ходимлари кун давомида 20 та маъмурий баённома расмийлаштириши зарурлиги айтилган.
"Барча шаҳар ва туман "ГАИ"лари, махсус отряд командирлари, командир ўринбосарлари, 202-220 гуруҳ раҳбарлари диққатига қўполми бошқами, ҳамма ҳолат бўйича 20 тадан "протокол" тузиш шарт", деган Қўшақов.
Қайд этилишича, айни вақтда ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
“Ушбу хабар юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди”, дейилади ИИБ ЙҲХБ хабарида.
LiveБарчаси