Қашқадарёда янги туман ташкил этилади

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида Кўкдала тумани ташкил этилади. Бугун, 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар вилоятда янги туман ташкил этиш масаласини кўриб чиқди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви чоғида Чироқчи тумани чегарасининг катталиги ва аҳолининг кўплиги, шунингдек, туман маркази аҳоли истиқомат қилиш жойидан узоқлиги сабабли алоҳида туман – Кўкдала туманини ташкил этиш бўйича таклиф билдирилган эди.

Қайд этилишича, Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.

Бугунги кунда туманда 2 137 та корхона, шундан 324 та саноат корхонаси мавжуд. Шунингдек, 230 та мактабгача таълим ташкилоти, 234 та умумтаълим мактаби ҳамда 8 та оилавий поликника фаолият юритиб келмоқда.

Чироқчи туманидан Кўкдала туманига 171 минг гектар ер майдони, аҳолининг 177 минг нафари Кўкдала тумани таркибига ўтказилмоқда. Ўзгаришларга кўра, Кўкдала тумани таркибига 162 та саноат корхонаси, 1 та кичик саноат зонаси ўтказилиб, 10 минг гектар лалми ва адир ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғ-токзорлар ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг