Қашқадарёда вояга етмаган бола калтакланди
3-саҳифа
−
21 Декабрь 2022 8739 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида вояга етмаган бола калтакланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни соат тахминан 15:00 да Косон тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А. вояга етмаган А.А.ни уриб унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Косон туман Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекснинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар икки кишини калтаклагани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель