Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар икки кишини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
8579Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар икки кишини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 12:30 да Денов шаҳри автомобиль йўлида фуқаро У.А. Damas машинаси билан ҳаракатланиб кетаётганда, ВАЗ Фургон машинаси билан йўл талашган. Шундан сўнг У.А. ВАЗ Фургон машинасидан тушиб келган вояга етмаган М.Э. ва фуқаро С.Б. ўртасида жанжал содир бўлган. Бироз ўтиб, улар тарқаб кетишган.
Орадан 3 соат ўтгандан сўнг, М.Э. ва С.Б. ўзларининг танишлари билан биргаликда У.А. ва У.Р. лар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 8 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБга кўра, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси