Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари жанжаллашди
Жамият
−
16 Октябрь 2022
10120Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж. ва 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори ўртасида жанжал юз берган.
Қайд этилишича, улар йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолган. Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси