Қашқадарёда “Ваз-2101” ҳайдовчиси 15 ёшли қизни уриб юборди
Жамият
−
24 Февраль 2021
12579Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Ваз-2101” ҳайдовчиси 15 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 09:00 ларда, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар М.Жўрабоев кўчасида 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Л.Т. “Ваз-2101” русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада жойлашган дўкон рўпарасига етган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётан пиёда, 2005 йилда туғилган Б.З. ни уриб юборган.
Оқибатда, 15 ёшли Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023