Қашқадарёда уйларни иситувчи қозонхона портлаб кетди
Жамият
−
12 Январь 2023 6135 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида уйларни иситувчи қозонхоналарнинг бирида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш жорий йилнинг 11 январь куни соат 21:25 ларда шаҳарнинг “Гунгон” маҳалласида жойлашган иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ортидан юзага келган. Оқибатда қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган.
Шунингдек, чақнашда йирик ёнғин содир бўлмагани айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят масъуллари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб келган. Ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь