Қашқадарёда уйда турган Cobalt'нинг газ баллони портлади 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Муборак туманида Cobalt автомобилининг газ баллони портлаб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2021 йилнинг 4 декабрь куни соат 14:10 ларда Муборак тумани Қорабоғ қишлоғида содир бўлган. Шу қишлоқда яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ў.Л.нинг яшаш уйи ҳовлисида турган, ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли  автомобилга ўрнатилган газ баллони тўсатдан портлаб кетган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан Муборак туман ФВБ ҳамда ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг