Қашқадарёда ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди
Жамият
−
19 Май 2021 18129 1 дақиқа
Бугун,19 май куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида мактабда ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 23-мактабнинг 11- синф ўқувчиси М.А (қиз бола) кеча, 18 май куни эрта тонгда ўзини осиб қўйган.
Қайд этилишича, у мактабда аъло баҳоларга ўқиган ва тиришқоқлиги ҳамда билимга чанқоқ ўқувчи сифатида ўз ўрнига эга ўқувчи бўлган.
“Ҳолат юзасидан хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда тез фурсатларда муносабат берилишини маълум қиламиз”, дейилади бошқарма хабарида.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь