Қашқадарёда трансформатор ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида катта ёнғин юз бергани ҳақида хабар тарқалди. Унда видео ҳам илова қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабар юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, бугун, 9 ноябрь куни соат 18:34 да Қашқадарё вилояти Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Пудина” МФЙ Зиёратгоҳ кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.

ФВВ ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги ҳамда ҳозирда ёнғин сабаби, келтирилган зарар миқдори аниқланаётганини маълум қилди.

Азизбек Наҳанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг