Қашқадарёда трансформатор ёниб кетди
3-саҳифа
−
19 Январь 2023 5789 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида трансформатор ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Кеча, 18 январь куни соат 20:58 да Қарши шаҳар ФВ бўлимига "Каманди" маҳалласи "Маърифат" кўчасида жойлашган трансформатор ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 21:07 да етиб борган ва ёнғин соат 21:19 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг икки тумани— Сергели ва Шайхонтоҳур туманларида трансформатор ёниб кетганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь