Қашқадарёда сел Damas’ни оқизиб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11:01 2640 1 дақиқа
Кеча, 13 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида сел оқими Damas автомобилини оқизиб кетди. Оқибатда автомобиль ичидаги йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:30 ларда туманнинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёққан. Оқибатда “Қўнғирот” маҳалласининг Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан сел оқими ўтган.
Йўлдан адашган Damas ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш учун сел ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Шу пайт автомобиль сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушиб кетган.
Шундан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, телефон орқали боғланишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ сел оқими Damas ва унинг ичидаги йўловчини олиб кетган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида йўловчининг жасади топилган. Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ички ишлар органлари масъуллари жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тоғли ҳудудлардаги кучли ёғингарчиликлар сабабли Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёсида сув оқими кескин ошиб, халқаро аҳамиятга эга бўлган кўприк қулаб тушганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь