Қашқадарёда прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтаргани айтилмоқда. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтаргани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Чироқчи туманида 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси фуқаро А.Ж.ни уриб ўлдириб, Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилган.

Мазкур жиноятни келиб чиқиш сабабларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиб, бундай оғир жиноятларнинг вужудга келишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 27 август куни соат 18:00да тўртинчи сектор ҳудудида жойлашган “Тарағай” МФЙ ҳудудидаги мактабда туман тўртинчи сектор раҳбари томонидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган ва туман ИИБ бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилган.Учрашувда прокуратура органлари таклиф этилмаган.

Учрашувда жорий йил 21 июнь куни Ж.Н. томонидан ўлдирилган фуқаро А.Ж.нинг “Лангар” МФЙда қариндошлари жиноят юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб муҳокама йиғилишига мурожаат қилишга келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум А.Ж. қариндошларининг важлари вилоят прокуратураси томонидан 6 маротаба қабул қилиниб, тергов текширишлари давомида уларнинг важлари текширилиб, тасдиғини топмаган. 

Хабарга кўра, ҳозирда марҳум А.Ж.нинг ўлими юзасидан Ж.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Бош прокуратура ҳам видеога муносабат билдирди. Идора видеоёзувдаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борилаётганини ва натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг