Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 21 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобилида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 16:48 да вилоятнинг Қўқдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автойўлининг 85-километрида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси салонда ёнғин ҳидини сезиб, машинанинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган. Юк автомобилига ортилган пахта ёниб кетган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВВ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган. Соат 17:20 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.

“Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг