Ота-бола кўкнор етиштирганлар қўлга олинди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида фуқаро кўкнор бошоқларини 400 минг сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.

Тезкор ўтказилган “Қорадори-2019” кенг қамровли тадбири давомида Косон тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи 18 ёшли А.Б. 9 дона кўкнор бошоғини 400 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

 А.Б.нинг уйидан отаси Б.Х. билан бирга ҳовлисидаги ер майдонида кўкнор ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, уйидан жами 592,07 гр. кўкнор хашаги, 0,47 гр. “опий”, 62,2 гр. кўкнор ўсимлиги уруғи ва 7 кг. 466 гр. кўкнор ўсимлиги топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х. ва А.Б.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Қорадори-2019 Кўкнор

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг