Қашқадарёда ота 14 яшар қизини аёвсиз калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
19 Апрель 2023
23689Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ота-она ўз қизини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 11:30 ларда Косон тумани Қорабайир махалласи Ғишмон қишлоғида яшовчи 2009 йилда туғилган Г.Х. уйи олдида қариндошлари билан гаплашиб турганида онаси М.М. қизини уйга чақирган. Қизи уйга кирмагани учун отаси Т.Р. қизини уриб, унга тан жароҳати етказган.
Мазкур холатни қизнинг амакиси видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Шу куннинг ўзида қиз ва унинг ота-онаси туман Ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, улар билан суҳбат ўтказилган.
Шундан сўнг, фуқаро Т.Р. вилоят асаб рухий касалликлар диспансерига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи қизга суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Дастлаб олинган маълумотга кўра, қизнинг қўлида кўкариш жароҳати аниқланган.
19 апрель куни эса қиз ва унинг ота-онаси туман ҳокимиятига профилактик суҳбатга чақирилган. Ҳозирги вақтда Косон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси